Қирғизистонда битирувчилар дўсти хотираси учун унинг 14 ёшли ўғли Сыймык учун уй қуриб беришди
- 29.05.2019 11:24
- 137
- Хориж
Бу ҳақда Қирғизистоннинг Turmush нашри хабар бермоқда.
8-синфни тугатган Сыймык бувиси Каликан Мендегулова билан бирга Иссиқ-кўл вилоятида яшайди. «Сыймыкни чақалоқлигидан ўзим тарбиялайман. 67 ёшдаман. Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлардим, аммо соғлигим туфайли ишдан чиқишимга тўғри келди. Қолаверса, неварам отасидан айрилган пайти 2-синфда ўқирди, унга қараш ўзимга қолди. Ўғлим юрак хуружидан вафот этган. Ўшандан буён неварам иккимиз яшаймиз», дейди онахон.
Аёл невараси учун уй қуриш ҳаракатида эканлигини эшитган собиқ синфдошлар дўсти хотираси учун аёлга уй қуриб беришга кўмакка келишди. «Ўғлимнинг синфдошлари бу йил мактабни тугатганига йигирма йил тўлди. Улар неварам учун уй қуриб беришни тўлиқ зиммасига олиб, свет, газларини ҳам ўтказиб беришди. Ҳамма шароитлари бор ҳозир уйимизда. Улардан миннатдорман», дея фикрини билдирган Каликан Мендегулова.