“Қўл билан тегманг, ҳидламанг, татиб кўрманг!”

Дунёдаги энг хавфли боғ

Англиянинг Нортумберленд шаҳридаги Алник қалъасида 100га яқин заҳарли гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган кичкинагина, аммо ҳалокатли боғ бор.

Бир қарашда ажойиб ўсимликлар билан ўралган 12 гектарлик Алник заҳарли боғи қора темир эшиклар ортида жойлашган. Ушбу боғ фақат экскурсия йўриқчиси ҳамроҳлигида очилади. Ташриф буюрувчиларга ўсимликларни ҳидлаш, тегиниш ёки татиб кўриш қатъиян ман этилган. Қалъада турли зарарсиз ўсимликлар бўлса-да, унинг қора темир дарвозалари ортида ўсадиган заҳарлар ўта ҳалокатли.

1995 йилда Нортумберленд герцогинияси Жейн Персига эри томонидан қасрнинг яроқсиз ҳолга келган савдо биноларидан кенг кўламли фойдаланиш вазифаси топширилади.

Герцогиня шахсий боғи бошқалардан ажралиб туриши учун Италиядаги заҳарли Медиcи боғидан илҳом олади ва ўзининг ҳалокатли воҳасини яратишга қарор қилади.

Боғда дафна каби оддий инглиз ўсимликлари билан бирга фалаж ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган Бразилия Бругмансияси, шунингдек, ҳиди одамларни сархуш қиладиган турли экзотик ўсимликлар мавжуд.

Не трогать, вдыхать или есть эти растения! Постоянно следить за детьми.

Боғда шунингдек, турли хил гиёҳвандлик ўсимликлари, жумладан, кока ва кўкнори экилади. Ўсимликларнинг барчаси улардан фармацевтика фани - фармакогнозияда фойдаланишни ўрганиш учун ишлатилади.

Ташриф буюрувчилар ўсимликларни ҳидламаслик, тегмаслик ёки татиб кўрмаслик ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, кўпинча боғда ҳушсиз ҳолдаги сайёҳлар топилади.

 Конопля