Қўлга тушган “адвокат” шу йилнинг августида ишдан бўшатилган экан
Кеча, 13 декабрь куни “Самарқандда яна бир адвокат пора билан қўлга тушди” сарлавҳали хабар эълон қилинганди.
Унда маҳаллий фуқаронинг уй масаласи бўйича апелляция тартибида кўрилаётган суд ишини ўзининг танишлари орқали фуқаро фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига ундан 1200 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган фирибгарнинг “Marokand Lawyers” адвокатлик фирмаси адвокати сифатида фаолият юритиб келаётгани айтилган.
Мазкур хабар юзасидан Адвокатлар палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси таҳририятга мурожаат қилиб, Р.А. жорий йил август ойида “Marokand Lawyers” адвокатлик фирмасидан ишдан бўшатилгани ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этди. Яъни, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби магистратура босқичига ўқишга қабул қилингани ва мазкур мактаб директорининг буйруғи Р.А.нинг 30 августда “Marokand Lawyers” адвокатлик фирмасидан ишдан бўшатилишига асос бўлган.