Қўлингиздан келадиган 20 та фойдали иш
Соғлом турмуш тарзига эришиш учун психологлар қуйидаги 20 та фойдали ишни кун тартибига киритишни тавсия этишган:
- Доим бир хил вақтда ухланг, бир хил вақтда уйғонинг.
- Нонушта, тушлик, кечки овқатни ҳар куни бир вақтда тановул қилинг.
- Бир суткада 8 соатдан кўп ухламанг.
- Ётишдан олдин бир оз пиёда юринг, тоза ҳаводан баҳраманд бўлинг.
- Кун давомида камида 1,5 литр сув ичинг.
- Ҳар куни мева-сабзавотлар енг.
- Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ичинг.
- Кун давомида компьютердан 2 соатдан ортиқ фойдаланманг.
- Ташқи кўринишингизга эътибор беринг.
- Саҳарда югуринг ёки пиёда юринг.
- Спорт билан шуғулланинг.
- Табассум қилинг.
- Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.
- Ҳар куни уйингизни тартибга солинг, кераксиз нарсалардан воз кечинг.
- Эрталабки бадантарбияни канда қилманг.
- Ҳар куни янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг, бугунги кунингиз кечагисидан фарқ қилсин.
- Ҳар куни камида 10-15 саҳифа китоб ўқинг.
- Ўзингизда сабр-қаноат фазилатини шакллантиринг.
- Инсонларга чиройли муомалада бўлинг.
- Фақат яхши ният қилинг.