Қонунлар манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги керак

Юртимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги, давлатда ва жамиятда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва уларга муросасиз муносабатда бўлиш бўйича кўплаб қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган.

Вилоят солиқ бошқармаси Самарқанд туманлараро иқтисодий суди билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги, Қонунлари ва Президентнинг «Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф.Имомов Самарқанд туманлараро иқтисодий суди раиси ўринбосари О.Нуримов, судья М.Тоғаев, шунингдек, шаҳар ва туман солиқ инспекциялари ходимлари иштирок этган муҳокамада амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларни келтириб чиқараётган сабаблар ва уларнинг оқибатлари таҳлил қилиниб, хато ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Давра суҳбати иштирокчилари мавзулар борасида фикр-мулоҳазаларини билдиришди, хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда юзага келган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш ва ҳамкорликда ишларни жадаллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

Луқмонбой АСАТОВ,
Самарқанд туманлараро иқтисодий суди судьяси.