Қўшимча манбалардан 13,7 миллиард сўм бюджетга тушум ундирилди
Вилоятдаги молия органлари томонидан жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 21 989 та ҳолатда 21,1 миллиард сўм қўшимча даромад манбалари аниқланиб, ҳудудий давлат солиқ инспекцияларига киритилди. Натижада, 9 ойда бюджетга 13,7 миллиард сўм ундирилди.
Мисол учун, 12 598 ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар-нотурар жой ва ер майдонлари бўйича 3,5 миллиард сўм;
- 6209 ҳолатда тегишли тартибда (ЯТТлар) давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний фаолият кўрсатиб келаётган фуқаролардан 8,4 миллиард сўм;
- 176 ҳолатда ноқонуний равишда умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган субъектлардан 1,2 миллиард сўм;
- 20 ҳолатда бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан тушумларнинг тўлиқ қамраб олинмаганлиги ҳолатларидан 0,4 миллион сўм қўшимча даромад аниқланган.
- бошқа йўналишлар (қурилиш, саноат объектларида ноқонуний ишчиларни легаллаштириш, лицензия олмасдан алкоголь маҳсулотлари сотуви, тегишли тартибда ижара шартнома тузмасдан фаолият кўрсатиб келиш ва бошқа ҳолатлар) бўйича жами 2986 ҳолатда 7,5 миллиард сўм қўшимча манбалар аниқланган.