2022 йил учун Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети харажатлари 4 триллион 9 миллиард сўм атрофида белгиланяпти

Бу ҳақда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Ботир Мирзаев халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 53-сессиясида айтиб ўтди.

Мирзаевга кўра, бу 2021 йилга нисбатан кўп, шу жумладан харажатлар таркибида 268,7 млрд. сўмлик давлат дастурлари ва тадбирлар учун маблағ ажратилиши назарда тутилмоқда.

Бунда ижтимоий соҳа ва аҳолини қўллаб-қувватлаш харажатларига 3 362,5 млрд. сўм ёки умумий харажатларнинг 68 фоизи, соғлиқни сақлашга 1 716,7 млрд. сўм, иқтисодиёт харажатларига 501,8 млрд. сўм (умумий харажатларнинг 10 фоизи) маблағ ажратилиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари учун 455,8 млрд. сўм ёки умумий харажатларнинг 9 фоизи ажратилиши режалаштирилган.