Қўшработ туман ХТБда бировнинг номига иш ҳақи ёзиб келинган, бунинг ортидан фуқаро “даромади борлиги учун” ярим йилдан бери болалар нафақаси ололмаган
Вилоят адлия бошқармаси томонидан маҳаллаларда аҳолининг муаммоларини ўрганишга қаратилган янги лойиҳа амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа асосидаги ўрганишлар чоғида Қўшработ туманидан юқоридаги мазмунда мурожаат келиб тушган. Туманнинг Бойтуп маҳалласида яшовчи Р.Қобилова 4 нафар фарзанди борлиги ва унинг турмуш ўртоғи З.Холбоев ҳеч қаерда ишламаса-да, электрон тизимда унга иш ҳақи ҳисобланаётганлиги, шу сабабли 6 ойдан буён болалар нафақаси учун топшираётган аризаларига рад жавоби олаётганини билдирган.
Маълум бўлишича, З.Холбоевга туман халқ таълими бўлими томонидан ойлик иш ҳақи ҳисобланиб, даромад бўйича солиқ органига ҳисобот бериб келинган.
Кўрилган таъсир чоралари натижасида солиқ ҳисоботлари билан боғлиқ тушунмовчилик бартараф этилган. Шу орқали фуқаро Р.Қобилова фарзандларига болалар нафақаси олишга эришди, дейилади вилоят адлия бошқармаси ахборот хизмати хабарида.