ҚҚС суммасининг ўрнини қоплаш тартиби қандай бўлади?

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасида Давлат солиқ қўмитаси камерал солиқ текшируви бошқармаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кучга кирган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом мазмун-моҳиятига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Унда Самарқанд ва Жиззах вилоятлари давлат солиқ бошқармалари ходимлари иштирок этди. Семинарда Давлат солиқ қўмитаси камерал солиқ текшируви бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Ибрагимов ва давлат солиқ катта инспектори Бекзод Рисбеков низомнинг мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб, ҚҚС суммаси ўрнини қоплашда ишлатиладиган янги дастурий маҳсуллар ҳамда улардан самарали фойдаланиш усуллари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Семинарда Самарқанд ва Жиззах вилоятлари давлат солиқ бошқармалари ходимларининг амалиётда дуч келиши мумкин бўлган муаммо ва масалалар бўйича саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Умид АЛИМОВ,

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати ходими.