Қримдан 11 та қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинмоқда: Ҳудудда 11 та дрон уриб туширилган

Россия ҳаво мудофаа кучлари ва редиоэлектрон кураш Қрим устида 11 та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширган. Самолёт вайроналари хусусий уйга зарар етказди, дея хабар беради Қрим региони раҳбари Сергей Аксенов.

Шунингдек, дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқлиги айтилган.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан Қримнинг Жанкой вилоятидаги темир йўл участкаси, шунингдек, Жанкой-Симферополь автомобиль йўл ҳаракати ёпилган. Айланма йўллар схемалари тақдим этилган.

Қримнинг Жанкой туманидаги фавқулодда ҳолат режимидан 5 километр радиусда жойлашган қишлоқлар аҳолиси вақтинчалик жойлаштириш марказларига эвакуация қилинмоқда.