Қурувчи чала ишларини охирига етказишга киришди

Шу йилнинг 10 ноябрь куни Zarnews.uz телеграмм канали ва сайтида “Самарқанд вилояти инжиниринг компанияси, вилоят қурилиш бошқармаси мутасаддилари эътиборига! Қурувчининг чала ишларини ким охирига етказади?” сарлавҳали мақола берилган эди.

Ушбу мақола юзасидан маълум қиламизки, Самарқанд вилояти ҳудудий инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган манзилли дастурга асосан, Самарқанд шаҳар Микрорайон “А” массиви, Али Қушчи кўчаси, 4-уй капитал таъмирлаш учун “Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси қошидаги қурилиш ва ободонлаштириш дирекцияси” ДУК ва  “Меъмор Қурувчи " МЧЖ ўртасида 2018 йил 15 ноябрь куни пудрат шарномалари тузилган. Ҳозирда ушбу кўп қаватли уйни капитал таъмирлаш ишлари якунланган. Лекин мақолада қайд этилганидек, айрим ишлар чала қолганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат қурилиш ташкилоти билан биргаликда ўрганилиб, йўлакларни ёритиш, бино фасади ва ичи билан боғлиқ камчиликларни бартараф этишга киришилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси.