Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари ходимларининг маоши ошади

“Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб: 

- раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида таълим технологиялари кафедралари ташкил этилади;

- мазкур марказларида дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгиланади;

- машғулотлар ўтказиш учун жалб қилинган мутахассислар соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантирилади;

- пенсия ёшидаги, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар мазкур курсларда масофавий шаклда таълим олиши мумкин;

- марказ ходимлари маошларига 200 фоизгача устама ҳақ тўланади.