Рақамли давр журналисти қандай бўлиши керак?

Bилоят Матбуот уйида "Рақамли давр журналисти: воситалар, текширувлар, манипуляциядан ҳимоя" мавзусида тренинг ўтказилмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси замонавий журналистикани ривожлантириш маркази мутахассислари Дилфуза Мирзаҳмедова ва Даря Османовалар интерфаол усуллардан фойдаланиб, машғулотлар ўтмоқда.
Семинарда вилоятимизда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг йигирма нафардан зиёд ҳодими иштирок этмоқда.
- Тўғрисини айтсам, бу тренингда қатнашишни хоҳламагандим, - дейди Тойлоқ тумани "Қўшчинор" газетаси мухбири Гўзал Музаффарова. - Куннинг иккинчи ярмида ниманидир баҳона қилиб, кетиш ниятим бор эди. Семинар давомида фикрим ўзгарди. Негаки, машғулотлар жуда қизиқарли экан. Танловларда қатнашдик ва менга ғолиблик ҳам насиб этди. Соҳа бўйича кўпгина керакли маълумотлар олдим. Рақамли давр журналисти қандай бўлиши керак, деган саволга жавоб оляпман. Эртанги машғулотларда ҳам фаол қатнашаман.
Тренинг икки кун давом этади.
Дилноза Аҳмадова,
Замира Балтаева (сурат).