Расул Кушербаев ишга велосипедда қатнаётганини билдирди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев телеграм каналидаги саҳифасида ишга велосипедда қатнаётганини билдирган.

"Карантин сабаб Парламент ва депутатлар бошқа идоралардан фарқли ўлароқ, автотранспортда юришдан маҳрум қилинган бир пайтда “дух”ни чўктирмай, зарур бўлганда ишга велосипедда келишга ўтволдик. “Зато” соғлиққа ҳам фойда.

Ялтираган машиналарида юрган идоралардаги “окаларимиз” карантин қўл келди, деб ишқилиб депутатларни велосипедда юришданам маҳрум қилиб қўймаса бўлди. Унда у ёғига “пешком”, лекин қайтиш йўқ!

Суратда ниқобим бор", деб ёзган депутат.