Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дори воситаларини сотган тадбиркорга жавобгарлик белгиланган

— Қонунчиликка кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи ва психотроп моддалар, гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлмаган, рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз сотиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача жаримага сабаб бўлади, - дейди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова. - Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецептсиз сотиш эса базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз баравари миқдорида жарима, икки йил ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йиллик қамоқ жазосига сабаб бўлади.

Дорихоналар мунтазам равишда бундай қонунбузарликни содир этиб келган тақдирда, бу ҳолат лицензия талаблари ва шартларининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келади.

Дорихоналарга тадбиркорлик субъекти деб қаралади. Ҳолбуки, у ерда оқ халат кийган мутахассислар ишлайди. Бу – улар барча фармацевтик талабларга тўлиқ жавоб бериши керак дегани.

Шунинг учун мамлакатимиздаги барча дорихоналар томонидан зарур дорихона амалиёти талаблари бажарилишини таъминлаш лозим.

Манба