Регистонда флешмоб ташкил этилди

Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида спортнинг таэквандо WTF тури бўйича флешмоб тадбири ўтказилди.

Унда 500 нафарга яқин ёш самарқандлик спортчилар кўргазмали чиқишлар намойиш этди.

– Жорий йилнинг август ойида пойтахтимизда таэквандо WTF бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши режалаштирилган, – дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бўлим бошлиғи Аҳрор Шамсиев. – Чемпионатда 60 дан ортиқ давлатдан таэквандочилар келиши кутилмоқда. Ушбу мусобақада муносиб иштирок этиш учун тайёргарлик жараёни ана шундай флешмоб – очиқ машғулотлар шаклида ўтказилди.

 

Ёш спортчилар ва уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда фахрий спортчилар билан учрашув ҳам уюштирилди. Юртимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида эришилаётган ютуқлар, жаҳонда муносиб ўрин эгаллаб, давлатимиз байроғини баланд кўтариб қайтаётган ёшларимиз сафи тобора кенгайиб бораётгани эътироф этилди.