Регистонда футзал бўйича ЖЧ-2024 қуръа ташлаш маросими бошланиш арафасида. Ўзбекистон 1-саватчадан ўрин олган
Регистон майдонида ФИФАнинг футзал бўйича ЖЧ-2024 турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Қуръа ташлаш маросимида жаҳон футбол ташкилотлари масъуллари билан биргаликда собиқ футзал юлдузи, икки карра жаҳон чемпиони – испаниялик афсонавий футзалчи Кике, "Манчестер Юнайтед" клуби ҳамда Франция терма жамоасида тўп тепган машҳур футболчи Луи Саа, шунингдек, ўзбек футболи юлдузи, Осиёнинг 2 карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров иштирок этмоқда.
ЖЧ-2024 қуръаси жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакатларига трансляция қилинади. Ўзбекистонда «Спорт» ва «Зўр ТВ» телеканаллари қуръа ташлаш маросимини соат 21:00дан бошлаб, жонли эфирда намойиш этади. Шунингдек, маросимни ФИФА сайти орқали кузатиб бориш мумкин бўлади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон қуръа олдидан мезбон мамлакат сифатида 1-саватчадан жой олган.
🏆 Футзал бўйича ЖЧ-2024 қуръаси олдидан саватчалар:
📌1-саватча
Ўзбекистон
Бразилия
Португалия
Испания
Эрон
Аргентина
📌2-саватча
Марокаш
Қозоғистон
Таиланд
Франция
Украина
Парагвай
📌3-саватча
Хорватия
Янги Зеландия
Венесуэла
Афғонистон
Коста-Рика
Тожикистон
📌4-саватча
Нидерландия
Гватемала
Панама
Ангола
Ливия
Куба.