Роботлар исёни

Роботлар доим ҳам одамнинг айтганини қилавермайди. Баъзан улар даҳшатли рақибга айланади. Яъни, олдиндан дастурлаштирилган бошқарув механизми панд бериб қўяди. Бунинг оқибати аянчли бўлади...

1980 йилда Токиода йирик саноат илмий ходими Кензи Урада "ақлли машина"лардан бирини таъмирлаётган эди. Электрон механизмлардан бири ишламай қолди. Роботнинг улкан қўли муҳандиснинг бошига тушиб уни мажақлаб ташлади. Югуриб келган ходимлар ҳеч қандай ёрдам беролмади. Темир «қўл» фақат ўз дастурига бўйсунарди.

2019 йил Аризонада ҳайдовчисиз автомобиль «Uber» қоронғида кўчани кесиб ўтаётган аёлни босиб кетди. Бундай ҳодисалар Австрия пойтахти Венада йўловчи ташиш робот автобуслари билан ҳам содир бўлди. Ҳокимият улардан фойдаланишни тўхтатди.

Ишкал шундаки, роботлар бажарадиган иш электрон тизимда дастурлаштирилади. Фавқулодда ҳолатлар пайдо бўлганда ушбу дастурлар автоматик режимга ўтиб, мустақил ишлай бошлайди.

Т.Шомуродов тайёрлади.