Россия мудофаа вазирлиги НАТОни Беларусь ва Россия ўртасидаги иттифоқни бузишга ҳаракат қилаётганликда айблади
НАТО ўз қўшинини Россия ва Беларусь чегараси яқинига жойлаштириш ва у ердаги ҳарбий инфратузилмани ривожлантириш орқали икки давлатнинг ҳарбий иттифоқини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари, Қуролли кучлар бош ҳарбий – сиёсий бошқарма бошлиғи Андрей Картаполов таъкидлади.
“НАТО Европадаги жанговар ҳолатни ва ҳарбий фаолликни оширишда давом этмоқда. НАТО Болтиқбўйида жадал суръатлар билан ҳарбий инфратузилмаларни жойлаштириш ишларини олиб бормоқда. Ҳарбий фаолият кенгайтирилишидан асосий мақсад Беларусь ва Россиянинг ҳарбий иттифоқини тарқатиб юбориш”, деди у Россия ва Беларусь ҳудудлари форумида.
Картаполов бунга нисбатан жавоб тадбирлари амалга оширилаётганини, жумладан, “Иттифоқ қалқони” ва “Славян биродарлиги” ўқув-машғулотлари ҳақида алоҳида таъкидлади. У Беларусни нафақат ён қўшни, балки “ишончли ҳарбий иттифоқдош”, деб атади.