Россия ва Хитой ўртасидаги иттифоқ АҚШга улкан хавф туғдиради

Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланиши АҚШ учун ўлкан хавф туғдиради. Бу ҳақда National Interest журнали мутахассиси Дуг Бэндоу фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Россия қудратли армияга эга, Хитой эса кучли иқтисодга. Бэндоу АҚШ томонидан Россияга нисбатан жорий этган санкциялари Россия ва Хитой ўртасидаги яқинлашиш жараёнини тезлаштириб юборганига ишонч билдирди.

“Эндиликда Американинг сўзсиз устунлиги тарафдорлари ҳам, дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиёти ва дунёнинг иккинчи кучли армияси ўртасидаги ҳамкорликдан асабийлашмоқда”, деб ёзмоқда мутахассис.

Жорий йилнинг февраль ойида Америка бюджетининг 2021 молиявий йил лойиҳасида Россия ва Хитой АҚШ учун энг асосий хавф сифатида эътироф этилган эди. Россияга қарши туриш учун Оқ уй 700 миллион доллар ажратилишини таклиф қилди. Ушбу маблағ АҚШнинг Европа, Евросиё ва Марказий Осиёдаги иттифоқдошларини қўллаб-қувватлашга ва умумий хавфсизликни таъминлашга сарфланади. Қўшимча 24 миллион доллар “Россия пропагандаси ва ёлғон ахборотларига” қарши курашиш учун сарфланиши режалаштирилмоқда.