Россияда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони тобора кўпайиб бормоқда

Россияда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 57999 нафарга етди. Охирги кеча-кундузда 5236 нафар янги касалланганлар аниқланди. Бу ҳақда мамлакатнинг коронавирусга қарши курашиш тезкор штаби маълум қилди.

“Охирги кеча-кундузда мамлакатнинг 78 ҳудудидан 5236 нафар COVID-19 инфекциясини янги юқтирганлар қайд этилди”, дея маълум қилинди штабнинг телеграм саҳифасида.

Янги касалланганларнинг 43,4 фоизида клиник аломатлар кузатилмагани таъкидланмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда умумий ҳисобда 57999 нафар коронавирус билан касалланганлардан 513 нафари вафот этган, 4420 нафар бемор соғайишга муваффақ бўлган.