Россияда фарзанд кўрган аёлларга қанча маблағ берилишини биласизми?
Россияда 2020 йил 1 январдан бошлаб фарзанд кўрган оналарга тўланадиган маблағ миқдори яна оширилади, яъни 470 минг рублга етказилади. Бу 7230 доллар дегани. Бу ҳақда Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин Санкт-Петербургда ўтказилаётган халқаро форумда маълум қилган.
Бугунги кунда фарзанд кўрган оналарга 453 минг рублдан (6969 доллар) берилмоқда. Фарзанд кўрган оналарга пул тўлаш дастури Россияда 2007 йилдан бери ишлаб келаяпти. Ушбу маблағ асосан иккинчи ёки навбатдаги фарзанд туғилганда берилади.
Пул маблағлари фарзанд кўрган аёлнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Ушбу маблағни аёллар уй-жой таъмири учун каттароқ суммада бир марта ёки фарзандларини тарбиялаш жараёнида ойма-ой белгиланган суммада олишлари мумкин.
Бугунги кунгача 9.2 оила ушбу маблағ сертификатини олишга муваффақ бўлди. Уларнинг аксарияти ўз маблағларини уй-жойини таъмирлашга ишлатган бўлса, бир қисми эса боласини боқиш учун ойма-ой белгиланган суммада олаяпти.