Россиядан ўзбекистонликларни олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари амалга оширилади
- 12.12.2020 12:40
- 41
- Ўзбекистон
Пандемия даврида Россияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш мақсадида “Тошкент-Москва-Тошкент” йўналишида махсус поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Поездлар қатнови “Москва Казанский-Тошкент” йўналишида қуйидаги саналарда амалга оширилади:
➖ 14 декабрь, 22:28 (Москва вақти)
➖ 21 декабрь, 22:28 (Москва вақти)
➖ 28 декабрь, 22:28 (Москва вақти)
Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни “Москва-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади.
Москвадаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини таслиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ веб-сайти e-ticket.railway.uz орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб жўнатишлари ҳам мумкин.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.