Россиядан Ўзбекистоннинг 152 нафар фуқароси олиб келинди

Россиянинг “Уральский авиалинии” авиакомпанияси томонидан Ўзбекистоннинг 152 нафар фуқароси 15 апрель куни Екатеринбургдан Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Меҳнат мигрантлари пойтахтимизга кеча соат 20:00да қўнган.

Мазкур рейс РФ ИИВнинг Екатеринбург шаҳри бўйича бошқармасига қарашли Хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш марказида турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш учун ташкил этилди.

Парвоз Свердловск области губернатори, инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, суд ходимлари, Россия ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбургдаги консулининг фаол иштироки билан ташкиллаштирилди. Рейс дастурдан ташқари бажарилди.

Компания ушбу рейс авиакомпания ва жараённинг барча иштирокчилари учун оператив вазифа бўлгани ва у муваффақиятли амалга оширилганини таъкидлаб, барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирган.