Россиялик сенатор Спорт арбитраж судининг тақиқига қарши чиқди

Москва Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларида қатнашишига Спорт арбитраж судининг (CAS) тақиқига қарши чиқади, деди Федерация Кенгаши аъзоси Владимир Жабаров. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Жабаров CAS қарорини ҳаддан ошиш деб атади. “Бу мутлақо номақбул ҳолат. Биз уни эътиборсиз ва жавобсиз қолдирмаймиз», дея қўшимча қилди сенатор.

17 декабрда CAS россияликлар учун ўз байроғи остида халқаро мусобақаларда иштирок этиш ва Россияда йирик турнир ўтказишга икки йиллик тақиқни тасдиқлади. Шунингдек, Россиянинг ҳукумат ва раҳбарияти: президент, бош вазир ва бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, Давлат думаси депутатлари учун худди шу қарор билан юқорида айтилган муддатга Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида қатнашишга тақиқ киритилди. Бундан ташқари, мусобақаларда давлат ташкилоти раҳбарлари ва ўринбосарлари, президент маъмурияти ва Россия Тергов қўмитаси ходимлари иштирок эта олмайди.

Россия ўтган йилнинг декабрида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) томонидан киритилган санкцияларга қарши чиқишга уринди. Ўшанда WАДА ижроия қўмитаси Россияни тўрт йил муддатга Олимпиада ва жаҳон чемпионатларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этишга қарор қилган эди.