Россияликлар қандай қилиб кўпаймоқчи?

Тез орада Украина ва Беларусь фуқаролари агар хоҳлашса россияликка айланишлари мумкин. Бу ҳақда қонун лойиҳаси Давлат думасига кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

“Мир новостей” (2021 йил, 26-сон) газетаси хабар беришича, қонун лойиҳаси “Репатриация ҳақида” деб аталади. Репатриация – тарихий ватанига қайтиш дегани. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари умумдекларацияда қабул қилинган.

Агар ушбу қонун қабул қилинадиган бўлса, СССР қулагандан кейинги ўн йиллардаги энг муҳим воқеа бўлади, деб таъкидлайди экспертлар. Қўшни республикалардан миллионлаб фуқаролар Россияга яшаш учун кўчиб келишлари мумкин.

Тарихий ватанига қайтувчи сифатида Латвия, Германия, Польша, Исроил, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларга кўчиш мумкин. Қабул қилувчи давлат муҳожирларни уй-жой билан таъминлаши, ижтимоий муҳофаза қилиши, тенг ҳуқуқ беришлари зарур.

Исроилда 70 йил аввал қабул қилинган қайтиш ҳақида қонун мавжуд. Европада яшаётган ҳар бир фуқаро агар келиб чиқиши яҳудий бўлса, Исроил қавми эканлигини исботлаши мумкин. Иккинчи жаҳон уруши туфайли мусофирликка маҳкум қилинганлар оз эмас. Улар эндиликда киндик қони тўкилган юртларига қайтишмоқда. СССР қулагандан кейин Германия Россияда, Қозоғистонда яшовчи немисларни қабул қилди. Польша 2000 йилда қайтувчилар ҳақида қонун қабул қилди. Айрим давлатлар тарихий юртига қайтаётган бизнесменларни солиқлардан озод қилиб, бошқа имтиёзлар яратиб қўллаб-қувватламоқдалар.

Т.Шомуродов тайёрлади.