Россияликларнинг ярми фарзанд кўришни истамайди
- 08.12.2021 09:42
- 170
- Хориж
18 ёшдан 46 ёшгача бўлган 46 фоиз россияликлар фарзанд кўришни умуман исташмайди. Фақат 42 фоизигина қачонлардир болали бўлиш нияти борлигини билдирди, деб ёзади "Мир новостей" ҳафтаномаси.
Россия молиявий тадқиқотлар миллий агентлиги мамлакатнинг 58 ҳудудида ана шундай кўламда сўров ўтказди.
Кўпчилик ёш одамлар учун бола кўришни истамаслигига сабаб пул экан. Уларнинг айтишича, мамлакатда камбағал оилалар зўрға кун кечираётгани туфайли фарзанд кўриш ва уларни боқишга қурблари етмас экан.
РФА прогнозига кўра, Россия аҳолиси 2036 йилга бориб 12 миллион кишига қисқариши мумкин.
Т.Шомуродов тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 19 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 41 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!