Саакашвили ўтирган қамоқхонага махсус кучлар жойлаштирилди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили жойлашган қамоқхонада махсус кучлар отрядининг пайдо бўлиши одатдаги ротация билан боғлиқ, деб ёзади “РИА Новости” республика ички ишлар вазирлиги маълумотига таяниб.

Аввалроқ Грузиянинг “Пирвели” телеканали Грузия собиқ раҳбари жазони ўтаётган Рустави шаҳридаги қамоқхона ҳудудида махсус кучлар бригадаси пайдо бўлгани ҳақида маълумот тарқатган эди.

“Табиийки, ходимлар вақти-вақти билан алмашиб туради. Бугун эса ротация вақтида ОАВ буни камерага ёзиб олди”, дейилди журналистларга бошқармада.

Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси раҳбари Ираклий Кобахидзе шанба кунги сайловларда Михаил Саакашвили соғлиғи кескин ёмонлашганини имитация қилишга ҳаракат қилинганини тан олди.

30 октябрь куни Грузия аҳолиси иккинчи турда 20 та шаҳар ва вилоят ҳокимлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимият депутатларини сайлади.

Саакашвили етти йиллик муҳожирликдан сўнг 1 октябрь куни мамлакатга қайтиб келди ва дарҳол полиция томонидан ҳибсга олинди. Собиқ давлат раҳбари тўртта жиноий ишда иштирок этгани учун ва ҳибсга олинганидан кейин эса чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланган.

Ҳибсда сақланаётган Саакашвили норозилик сифатида овқат ейишдан бош тортмоқда. Сиёсатчи ўзининг ҳибсга олинишини ноқонуний деб ҳисоблайди ва айбловларни сохта деб атади. Унинг очлик акцияси деярли бир ойдан бери давом этмоқда.

Аввалроқ Грузия расмийлари "бутун қамоқхона Саакашвилининг очлик эълон қилганидан кулаётгани, у ҳар куни бир неча литрлаб лимонад ичаётганини айтган эди.