Сафарбарлик ҳақидаги хабарлар юзасидан Ўзбекистон томонидан Украина ТИВга сўров юборилди
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия қўшинлари сафига кўнгилли сифатида мажбуран сафарбар этилаётгани тўғрисида чоп этилган маълумот юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси мазкур давлат Ташқи ишлар вазирлигига тегишли сўров юборган.
"Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланган тақдирда, фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилади", дейилган хабарда.