Самарқандда “Тезкард” йўловчи карточкалари сотувга чиқарилди
Самарқанд шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланишда яна бир қулайлик, йўлкира ҳақини тўлашнинг замонавий усули жорий қилиниб, 463 та автобус ва 15 та трамвайларга валидаторлар ўрнатилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Самарқанд шаҳрининг 15 та аҳоли гавжум бўлган нуқталарида “Тезкард” пластик карточкаларини сотиш шахобчалари ташкил этилди.
Шунингдек, онлайн (GPS) режимида йўналишдаги автобусларни масофадан кузатиш тизими жорий этилиб, шаҳримиздаги 7-, 14-, 24-, 61-, 67-, 256-автобус йўналишларидаги жами 46 та автобусларга GPS қурилмаси ўрнатилди.