Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд банклари 80,8 минг субъектга 4,8 триллион сўм кредит ажратган

Жорий йилнинг ўтган даврида тижорат банклари томонидан 80 819 та тадбиркор ва жисмоний шахсга жами 4 829 миллиард сўм, жумладан, 8 368 та кичик бизнес субъектига 3 118 миллиард сўм кредит ажратилган.

Ижтимоий дастурлар асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг 16 355 та лойиҳаларига жами 469,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар берилган.

Жумладан:

- “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида 13 586 лойиҳага 365,6 миллиард сўм;

- “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ҳисобидан 1 153 лойиҳага 28,6 миллиард сўм;

- ҳунармандчиликни ривожлантириш соҳасидаги 1 094 лойиҳага 35,6 миллиард сўм;

- маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармалар ҳисобидан 122 лойиҳага 2,8 миллиард сўм;

- Бандликка кўмаклашиш жамғармалари ҳисобидан 30 та лойиҳага 0,7 миллиард сўм;

- Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 272 лойиҳага 6,4 миллиард сўм;

- “Yoshlar – kelajagimiz” дастури асосида 98 лойиҳага 29,8 миллиард сўм имтиёзли банк кредитлари ажратилди.

Халқаро молия институтларининг узоқ муддатли имтиёзли кредит линиялари ҳисобидан банклар томонидан жами 288 лойиҳага 171 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди.

Йил якунига қадар яна 20 та лойиҳага 82 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши режалаштирилмоқда.