Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали янги биноси фойдаланишга топширилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 майдаги қарори билан 2021-2022 ўқув йилидан Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур ўқув йили бошланиши олдидан филиалнинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

1000 ўринли муассаса мукаммал таъмирланиб, 31 та ўқув хонаси, кутубхона, тадбирлар ўтказиладиган зал ҳамда спорт зали керакли жиҳозлар ва воситалар билан таъминланди.

-  Ўтган йилда филиалга 11 та таълим йўналишида 703 нафар талаба қабул қилинган бўлса, мазкур ўқув йилида 12 та таълим йўналишига 481 нафар талаба қабул қилинди, - дейди СамДУ Каттақўрғон филиали педагогика ва тилларни ўқитиш факультети декани, қабул комиссияси масъул котиби Анвар Собиров. - Бугунги кунда филиалда профессор-ўқитувчилар 56 нафарни ташкил этиб, 2021-2022 ўқув йилида улар томонидан халқаро илмий-техник базаларга кирувчи журналларда 11 та, халқаро миқёсидаги журналларда 65 та, республика журналларида 160 дан ортиқ мақола, халқаро илмий амалий конференцияларда 60 дан зиёд  тезислар чоп этилди.