Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейи бу йил 390 нафар ўқувчини қабул қилади

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейида ўқиш истагини билдирган 710 нафар 9-синф битирувчилари кеча 2019-2020 ўқув йили учун тест синовларидан ўтказилди.

Тўртта йўналиш бўйича тест топширган йигит-қизлар бугун диктант орқали билимларини синовдан ўтказди. Жорий йилнинг 19 июль куни Ёшларнинг тўплаган баллари умумлаштирилиб, эълон қилинади ва уларнинг 390 нафари шу лицейда ўқиш имкониятига эга бўлади.

Жумладан:

1.Аниқ фанлар (техник) йўналишига – 52 нафар;
2. Аниқ фанлар (иқтисод) йўналишига – 182 нафар (26 нафари рус гуруҳига);
3. Ижтимоий-гуманитар йўналишига – 52 нафар;
4. Хорижий фанлар йўналишига – 104 нафар (26 нафари рус гуруҳига).