Самарқанд шаҳар ҳокими мактаб ўқувчиларига дарс берди

Бугун Самарқанд шаҳридаги 80 та мактабда “Билимлар куни” ва “Мустақиллик дарслари” ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, 31-умумий ўрта таълим мактабидаги тадбирга мактабнинг собиқ ўқувчилари – вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов ва Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов иштирок этиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади.
Шундан сўнг ўзлари таҳсил олган синфхоналарда бўлди ва ўқувчи-ёшларга “Мустақиллик дарслари”ни ўтишди.