Самарқанд шаҳар мактабларида дарслар 20 сентябрдан бошланиши мумкин
Шу йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтиши муносабати билан Самарқанд шаҳридаги мактабларда янги ўқув йили 20 сентябрдан бошланиши мумкин. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси вакили Zarnews.uz мухбирига маълум қилди.
Ҳозирча Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан Халқ таълими вазирлигига розилик хати юборилган. Агар вазирлик хатни тасдиқласа, шаҳар мактабларида дарслар 20 сентябрдан бошланади.
Бизни кузатишда давом этинг, бу ҳақда аниқ маълумот берамиз.