Самарқанд шаҳрида ИИБ ходими сайёҳга қўпол муносабатда бўлиб, куч ишлатгани аниқланди
- 23.05.2022 10:55
- 787
- Самарқанд
Воқеа жорий йил 20 майдан 21 май кунига ўтар кечаси Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида содир бўлган.
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовга кўра, тунги хизматга жалб этилган Самарқанд шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари қўшни мамлакатдан республикамизга меҳмонга келган сайёҳларни шахсини текшириш жараёнида қўпол муносабатда бўлиб, хизмат вазифасини ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Текширув якунига кўра, қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимларнинг ҳамда фаолиятга масъул раҳбарларининг хизматдан бўшатилиши ва жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади, дейилади вазирлик хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қиш, автобус ва инсоф
- 47 дақиқа аввал
- Мутолаа
Илмий жиҳатдан имконсиз, лекин ҳақиқатда мавжуд жойлар
- 56 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Иқлим ўзгаришлари ва унинг ечими ёшлар нигоҳида
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Самарқанд шаҳрида «Юнеско боғи» ташкил этилади
- 1 соат аввал
- Самарқанд