Беш кунда Самарқандга қанча сайёҳ келди?
- 06.01.2026 14:11
- 116
- Саёҳат
Янги йил байрами муносабати билан берилган дам олиш кунларида вилоятимиз сайёҳлар билан гавжум бўлди.
Беш кунда Самарқандга 145 минг нафар маҳаллий ва 50 минг нафарга яқин хорижий сайёҳ келди.
Вилоят туризм бошқармаси маълумотига кўра, байрам кунлари аҳолининг диққатга сазовор масканларга саёҳатини фаоллаштириш мақсадида туризм соҳасида 30 фоизгача чегирмалар жорий этилди.
Жумладан, тадбиркорлик субъектлари, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари, маданий мерос объектлари ҳамда туроператорлар томонидан имтиёзли таклифлар тақдим этилди. Шунингдек, қўшимча поезд қатновлари ҳам йўлга қўйилди.
Натижада Самарқандга 195 минг нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрди.
Теглар:
сайёҳ