Самарқанд шаҳрида Корея давлати стандартлари асосида мактабгача таълим муассасаси очилиши режалаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, KOICA (Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги), Ке Им Юнг коллеж университети ва Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳамкорлигида 2019-2022 йилларда “KOICA PUBLIC-PRIVATE PARTNERShIP PROJECT” Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш марказининг таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали Самарқанд вилоятида ишчилар малакасини ошириш ва ишга жойлаштиришни кучайтириш” лойиҳаси имзоланган эди.
Ушбу лойиҳага асосан, Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш марказида Startap Inkubator маркази очилмоқда. Ке Им Юнг коллеж университетининг бир гуруҳ профессор ва ишчи ходимлари Самарқандга ташриф буюриб, Startap Inkubator маркази очилишига тайёргарлик жараёни билан танишиб, Самарқанд шаҳрида Корея стандартлари асосида мактабгача таълим муассасаси очишни ҳам режалаштирмоқда.
Шу мақсадда университетнинг бир гуруҳ профессор ва ишчи ходимлари Самарқанд шаҳридаги “Олтин болалик” ҳамда “Интеллект” нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.