Самарқанд шаҳрида молиявий пирамида ташкил этган МЧЖ аниқланди
- 18.11.2023 12:56
- 366
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ. ва бошқалар “Samarqand credit” номли МЧЖни ташкил этиб, жисмоний шахсларнинг маблағларини фирибгарлик йўли билан жалб этгани аниқланди.
Маълум бўлишича, мазкур шахслар “lnstagram” ижтимоий тармоғида олдиндан 20 фоиз тўлов қилиб 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб, 45 нафар фуқарога кредит ажратиш эвазига 20 фоизлик дастлабки тўлов сифатида жами 479 млн. сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа