Самарқанд шаҳрида ноқонуний қурилган 31 та объектлар қисман бузилади
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимларидан иборат республика махсус комиссия хулосасига кўра Самарқанд шаҳрида ноқонуний қурилган деб топилган 31 та объект қисман бузилади. Бу ҳақда Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур объектларда демонтаж (бузиш) ишлари Самарқанд вилоят ва шаҳар прокуратураси, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси ва шаҳар бўлими, вилоят маданий мерос бошқармаси, Самарқанд шаҳар ички ишлар ва адлия бўлимлари, давлат солиқ инспекцияси, вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳамда шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан олиб борилади.
Самарқанд шаҳрининг тарихий қисми ва муҳофаза ҳудудида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ҳамда шаҳарсозлик қоидаларига ва меъёрларига зид ҳолда қурилаётган, шунингдек, қурилган объектларни демонтаж (бузиш) ишларини лойиҳалашга 23 та лойиҳа ташкилоти иштирок этади.