Самарқанд шаҳрида қадимий артефакт топилгани айтилмоқда

Кеча, 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Аэропорт яқинидаги “снос”га тушган ҳудудда қазиш ишлари вақтида қадимий тошлар топилгани ҳақда суратлар тарқалди.

Жумладан, блогер Farukh Samarkandi ҳудуддан олинган деб тахмин қилинаётган суратларни эълон қилди.

Тармоқда мазкур тошлар бўйича турли тахминлар билдирилмоқда. Тош Темурийлар даврига оид дегувчилар ҳам, 200 йиллик тарихга эга дегувчилар ҳам бор.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати тез орада ҳолатга ойдинлик киритилишини билдирди. Ўз навбатида zarnews мазкур суратларни соҳа мутахассисларига тақдим этди.

Ҳозирча мазкур хабарлар бўйича бирор бир расмий ташкилот аниқ маълумот эълон қилган эмас.

Мутасаддилардан ҳолатга изоҳ кутиб қоламиз.