Самарқанд шаҳрида қайта таъмирдан чиққан “Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев ҳамда вилоят, шаҳар ва туман фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Унда давлатимиз раҳбари томонидан кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, уларни ижтимоий ҳимоялаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, саломатлигини сақлаш учун барча шароит ва имкониятларни яратиб берилганлиги, доимий эътиборда эканлигини таъкидланди.
Мазкур бинода меҳнат фахрийларининг маданий ҳордиқ олиши учун шахмат-шашка ўйнаш майдони, китоб мутолаа қилиш учун мўъжаз кутубхона ташкил этилган.
Шунингидек, тадбирда 15 май - Халқаро оила куни муносабати билан вилоятимизда истиқомат қилаётган бир қатор намунали оила вакилларига “Ибратли оила” кўкрак нишони топширилди.