Самарқанд шаҳрида қурилиш учун улкан қайрағоч кесиб ташланди, айбдор 10 миллион сўм жаримага тортилди
- 04.12.2022 10:51
- 141
- Жамият
Ушбу ҳолат Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган назорат тадбирлари жараёнида маълум бўлди.
Унга кўра, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Б.М ҳудудда қурилиш ишларини олиб бориш мақсадида, ҳуч бир рухсатларсиз, яширин тарзда Спитамен шоҳ кўчаси бўйида ўсиб турган бир туп қайрағоч дарахтини кесиб ташлаган.
Шу боис ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 миллион сўм жарима қўлланилиб, ўсимлик дунёсига етказилган 10 миллион 800 минг сўм зарар ҳисобланган.
Теглар:
дарахтлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 55 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!