Самарқанд шаҳрида Янги йил арчаси тадбирлари қайси ҳудудларда ўтказилади?
- 15.12.2023 18:25
- 946
- Самарқанд

Ҳадемай 2024 йил кириб келади. Самарқандда Янги йилни кўтаринки кайфиятда қарши олиш, “Президент арчаси” тадбирларини ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, жорий йил 15 декабрдан 2024 йил 10 январигача шаҳардаги саккизта ҳудудда Янги йил арчаси байрам тадбирлари ташкил этилади.
Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдони, Темир йўл вокзали ҳудуди, Алишер Навоий кўчаси, Сартепа ва Қорасув массивларида, шунингдек, Кимёгарлар, Сўлим ва Фарҳод шаҳарчаларида байрам арчалари ўрнатилмоқда.
Шаҳарнинг марказий кўчаларида жойлашган корхона ва ташкилотлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам байрам руҳида безатилади. Бозорларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ўтказилади.
Теглар:
Янги йил
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Айтишув телетанлови: Анъаналар давом этади
- 58 дақиқа аввал
- Маданият
Ибн Сино меросини биласизми?
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Дунёга машҳур бўлган собиқ “иккичи”лар
- 1 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Мутолаа: Савдогар
- 2 соат аввал
- Мутолаа