Самарқанд тумани Бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Носир Мавлонов аҳоли ўртасидаги ишсизлик даражасини камайтириш, фуқароларни доимий ва вақтинча иш билан таъминлаш, бу борадаги муаммоларни бартараф этишда ушбу марказнинг фаолияти муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этди. Янги бинода яратилган қулайликлар соҳа ходимларининг янада самарали фаолият кўрсатиши ҳамда одамларга эзгу мақсадлар йўлида хизмат қилишини таъкидлади.
– Муассасамиз бир вақтнинг ўзида 15 нафар фуқарога хизмат кўрсатади, - дейди марказ директори Жамшид Меликов. – Бино 9 та хонадан иборат бўлиб, замонавий мебеллар билан жиҳозланди, иситиш ускуналари ўрнатилди. Мурожаатчилар билан ишлаш, фуқароларни қабул қилиш учун хоналар ажратилди.
“Фарҳод” хусусий корхонаси томонидан қуриб битказилган ушбу бинога 1 миллиард 98 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Марказ 15 та замонавий компьютерлар, юқори тезликка эга оптик толали интернет тармоғи таъминланди.
Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.