Самарқанд тумани прокуратураси янги бинода

Самарқанд тумани прокуратурасининг янги, барча қулайликларга эга биноси Янги йил арафасида фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаров, ҳуқуқ соҳаси фахрийси А.Мардиев, Самарқанд тумани ҳокими Ш.Жамолов юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Бинода туман прокуратураси билан бирга мажбурий ижро бюроси ҳамда агроинспекция туман бўлимлари ҳам фаолият олиб боради.

Бекзод ҚОДИРОВ олган суратлар.