Самарқанд туманининг янги ҳокими қаерларда ишлаган?

Бугун, 15 март Самарқанд туманида ҳоким вазифасида ишлаётган Усмонов Сирожиддин Хайруллаевичнинг туғилган куни.
С.Усмонов 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2001 йилда Тошкент давлат юридик институти ва 2010 йилда Бош прокуратура академиясини тамомлаган.
Дастлаб 2001 йилда Паст Дарғом тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи сифатида фаолият бошлаб, ёрдамчи, катта ёрдамчи вазифаларида меҳнат қилган.
2003 ва 2011 йилларда Самарқанд вилояти прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўйича ёрдамчиси, катта ёрдамчиси бўлган. Кейинчалик республика Бош прокуратурасида ишлаган.
У бу ерда бошқарма прокурори, катта прокурор лавозимларида фаолият юритиб, 2015-2017 йилларда Каттақўрғон тумани прокурори бўлган.
Кейинчалик Президент девонининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича хизмати ички ишлар органлари масалалари бўйича шўъбаси етакчи инспектори, бош инспектори сифатида фаолият олиб борган.
С.Усмонов 2018 йил 9 апрелдан Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.