Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегация Шаньдунда ҳам манфаатли келишувларга эришди
- 11.04.2019 09:02
- 361
- Долзарб
Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Э.Турдимов бошчилигидаги вилоятимиз раҳбарлари ва тадбиркорлари 10 апрель куни Шаньдун провинциясининг Цзинань шаҳрида бўлди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, делегациямиз дастлаб “CNHTC Sinotruc Group” миллий корпорацияси раҳбарияти билан учрашди.
Цзинань шаҳри раҳбари ҳамда Шаньдун провинцияси вице-губернатори билан расмий учрашувлар чоғида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга келишилди.
Мазкур ҳудудлар ҳукумати вакиллари ҳамда 150 нафарга яқин тадбиркорлар иштирокида бизнес форум ўтказилди. Унда вилоятимиз инвестицион имкониятлари ва тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Вилоятимиз ҳамда Шаньдун провинцияси тадбиркорлари ҳамкорлик ишлаш бўйича келишувларга эришди. Бир қатор меморандум ва шартномалар имзоланди.
Бугун – 11 апрель куни делегация аъзолари Циндао ва Шоугуань шаҳарларида бўлади.