Самарқанд вилояти бош архитектори Бобур Элмуродов, вилоят давлат қурилишини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Шокир Илмуродов эътиборига!
- 30.01.2020 13:59
- 712
- Самарқанд
Челак шаҳри марказидаги Мотамсаро она ҳайкали атрофидаги ноқонуний қурилишлардан хабарингиз борми? Ёдгорлик атрофи обод хиёбон бўлиши керак эмасми?
Тўғри, 2017 йилда Пайариқ тумани ҳокимлиги ушбу ёдгорлик ёнидан енгил конструкцияли савдо шохобчалари қуришга рухсат берган. Аммо бу ерда шлакоблок ғиштдан савдо шохобчалари қурилаётгани амалдаги қонун-қоидаларга нечоғли тўғри келади?
Сизлардан илтимос, шу жойга мутахассис юбориб, вазиятни ўрганиб, бу тартибсизликни бартараф этиш чораларини кўрсангиз.
Собир ОРТИҚОВ,
Пайариқ тумани, Челак шаҳри.
Теглар:
архитектура ва қурилиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!