Самарқанд вилояти ҳокими соврини учун кураш мусобақаси совринига 3 та автомобиль қўйилади
- 12.09.2019 16:13
- 579
- Самарқанд
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида Самарқанд вилояти ҳокими соврини учун халқаро кураш мусобақаси ўтказилади.
Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Кураш баҳсларида республикамизнинг барча ҳудудларидан, Индонезия, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон давлатларидан 60 нафардан зиёд сара полвонлар 73, 90, +90 килограмм вазн тоифасида беллашиши кутилмоқда.
Эртага, 13 сентябрь куни соат 17:00 дан 18:00 гача Самарқанд эшкак эшиш каналида қатнашчилар учун қуръа ташлаш ва вазн ўлчаш тадбири ўтказилади.
Теглар:
Миллий кураш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа